Бухорода «Matiz» каналга тушиб кетди
Фото: Видеодан кадр
Бухоро вилоятида «Matiz» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 10 октябрь куни соат 21:30 ларда Ғиждувон туманида содир бўлган. «Matiz» русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида туманнинг Баққоллар маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қалқонруд каналига тушиб кетган.
Ҳодиса юзасидан Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига 112 тизими орқали хабар келиб тушгача, манзилга етиб борган қутқарувчилар махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни каналдан чиқариб олган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг