Бухорода икки ҳолатда қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган табиий газ талон-торож қилинди

Бухорода икки ҳолатда 1 млрд 290 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.
Ўзенергоинспекция Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Жондор туманида жойлашган «А.« нодавлат таълим муассасасига қарашли газ қурилмалар бойпас йўли билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 768 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Шу каби бошқа бир ҳолатда эса Бухоро туманининг «Мустақиллик» МФЙда жойлашган «С. Р.» ЙТТга қарашли новвойхонада табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, истеъмолчи ҳисоблагични четлаб ўтиб, яширин йўллар билан табиий газ тармоғига уланган ҳолда ресурсдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ҳолат бўйича 530 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Яна бир ҳолатда Ғиждувон тумани «Додарак» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Ж. Ж. ҳисоблагични четлаб ўтиб, тармоққа ўзбошимчалик билан уланган ҳолда ўз хонадони ва тадбиркорлик мақсадида ташкил этилган умумий овқатланиш масканида табиий газдан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва умумий зарар 146 миллион сўмни ташкил этди.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг