Бухорода фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди
Бухорода фуқароларга имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, муқаддам судланган фуқаро С.С. фуқароларнинг ишончига кириб, 3 нафар фуқарога гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 230 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериши эвазига фуқаро М.О.дан 400 АҚШ доллари ва 6 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг