Бухорода бюджет маблағларидан «откат» олишга уринганлар ушланди
Фото: ДХХ
Бухорода бюджет маблағлари эвазига «откат» олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган.
Шундан сўнг уўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий ҳаражатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатган. Натижада ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм «откат»ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,167-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг