Бухорода байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

18:27 01 Январь 2022 Жамият
1292 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бухоро шаҳрида спортнинг сув турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар мактабига қарашли байдарка ва каноэда эшкак эшиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

— Вилоятимизда ушбу спорт тури билан шуғулланиш истагида бўлган ўғил-қизлар жуда кўп, — дейди мазкур спорт мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Суҳроб Қиличев. — Замонавий сув ҳавзасининг барпо этилгани улар учун айни муддао бўлди. 800Х90 ўлчамли бу ҳавзада тўлақонли машғулотлар ўтказиш, олимпиада спорт турига кирувчи байдарка ва каноэ билан мунтазам шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратилди. Айни дамда 80 нафар ёш спортчи шу спорт тури билан машғул. Мактабимизда эшкак эшиш бўйича параолимпия бўлими ҳам очилди. Самарқанддан таклиф этилган уч нафар спорт устаси ўғил-қизлар билан машғулотлар ўтказмоқда.

Ушбу замонавий спорт мажмуаси 4 миллиард 800 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо этилди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?