Бухорода 10 дан ортиқ эркакка қасддан таносил касаллигини юқтирган аёл аниқланди

Бухорода 10 дан ортиқ эркакка таносил касаллигини қасддан юқтирган аёл аниқланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИББ хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Қоракўл туманида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган 26 ёшли аёл, 2021 йилнинг 20 май кунидан эътиборан таносил касаллигини юқтириб олган шахс сифатида, Бухоро вилояти Тери-таносил касалликлар диспансери томонидан рўйхатга олиниб, таносил касаллигини бошқа шахсларга юқтирмаслик, бундай ҳатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилиб тилхат олинган бўлишига қарамасдан жорий йилнинг 25 май кунидан 06 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Жондор туманида яшовчи 25-30 ёшлар атрофидаги 10 дан ортиқ шахслар билан турли жойларда ўзини таносил касаллигига чалинганлигини билган ҳолда ҳимоя воситаларисиз жинсий алоқада бўлиб, ушбу фуқароларга таносил касаллигини юқтириш ёки юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жондор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 113-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг