Бухоро вилоятига янги солиқбоши тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Маматханов Мақсуд Махмудович Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Мақсуд Маматханов 1987 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Фарғона давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва солиқ статистикаси бўлими инспектори сифатида бошлаган.
М.Маматханов янги лавозимга тайинлангунга қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг