Бухоро вилоятида «Нафосат» фестивали ўтказилди
Яқинда Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар билан ўтказиб келинаётган аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кийиниш маданияти тарғиботини оширишга қаратилган «Нафосат» фестивалининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.

Фестиваль доирасида Ғиждувон туманида “HAJ” текстиль корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу корхона пахта хомашёсидан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, унда юзлаб хотин-қизлар иш билан таъминланди.
Бундан ташқари, «Миллий анъаналар –замонавий услубда» деб номланган модалар кўргазмаси намойиш этилди. Тадбир Шарқ меъморлигининг гўзал намунаси бўлган «Кўкалдош» мажмуасида бўлди.

Ўзбекистоннинг таниқли дизайнерлари, ёш дизайнерлар, ишлаб чиқариш корхонаси дизайнерлари «прет-а-порте» ва “Haute couture” йўналишидаги либослар коллекциялари билан иштирок этдилар.

«Нафосат» фестивали доирасида ўтказилаётган бу каби мода намойишлари виждон ва эътиқод эркинлиги асосида халқимизга мос кийиниш маданиятини тарғиб қилишга, Ўзбекистоннинг миллий анъаналари ва маданиятини сақлашга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг