Бугунги гапи эртага тўғри келмайдиган «Миллий тикланиш»нинг «сўзамол» номзоди ҳар доимгидек осон, енгил йўл қидираётганга ўхшайди — Мақсуда Ворисова
ХДП партиясидан Президентликка номзод Мақсуда Ворисова бўлажак сайловдаги рақиби Алишер Қодиров тўғрисида фикрлар билдирди.
«Бугунги гапи эртага тўғри келмайдиган «Миллий тикланиш»нинг «сўзамол» номзоди ҳар доимгидек осон, енгил йўл қидираётганга ўхшайди. Ғоявий-мафкуравий курашнинг уддасидан чиқа олмагани учун бошқа партияларнинг номзодларига, уларнинг шахсиятига ташланиб кўрди.
Баҳсли чиқишлардан кейин «Миллий тикланиш» номзодининг рейтинги пастга шўнғиб боряпти. Ўзбекистон сиёсий саҳнасида биринчи бўлиб пайдо бўлган тажрибали партиямизга эски даврни қўмсаш айбини қўйишга уринганлар ниятига эришолмай, энди «Адолат» СДПнинг сиёсат майдонида тажрибасизроқ раҳбари, партия номзодини дебатга, яъни баҳс-мунозарага чорлабди. Бу мақтаниладиган хусусият эмас», дейди Ворисова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг