Бугун Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади

11:02 02 Декабрь 2023 Спорт
158 0

Дунёнинг 84 мамлакатидан 500 нафардан зиёд спортчини жамлаган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.

Биринчи кун доирасида медаллар учун кураш олиб борадиган ҳамюртларимиз ва уларнинг мусобақадаги илк рақиблари билан танишинг:

-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Элиот Преве (Франция) / Рашид Маммадалиев (Озарбайжон)
-73 кг: Обидхон Нўмонов – Хорхе Гарция (Испания) / Ксавери Морка (Полша)
-81 кг: Муса Собиров – Михаил Латисев (Молдова)
-81 кг: Нурбек Муртазоев – Ражитха Нуварапакша (Шри-Ланка)
-90 кг: Давлат Бобонов – Роланд Гоз (Венгрия)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Шихо Танака (Япония).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?