Бугун Президент тадбиркорларга давлат мукофотларини топширади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаган эди. Давлат раҳбари бугун, 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади ва уларнинг бир гуруҳига давлат мукофотларини топширади.
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги илк учрашуви 2021 йил 20 августида ўтказилган эди. Ўша учрашувда давлатимиз раҳбари бундай тадбирни ҳар йили ўтказиш ва 20 августни Тадбиркорлар куни деб эълон қилишни таклиф қилганди.
Шундан буён учрашувлар анъанавий равишда ўтказиб келинаётгани, уларда тадбиркорларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинаётгани ва улар билан маслаҳатлашган ҳолда қарорлар қабул қилинаётгани Президентимизнинг тадбиркорлик соҳасига қаратаётган алоҳида эътиборнинг ёрқин ифодаси бўлиб келмоқда.
Шу кунгача очиқ мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган 1 мингга яқин таклиф ва ташаббуслар қонун ва қарорларда ўз аксини топди. Бугунги очиқ мулоқотга тайёргарлик давомида 26 та соҳанинг 7 мингга яқин вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. “Колл-марказ” орқали 13 мингдан зиёд мурожаат ва ташаббуслар келиб тушди.
Бугунги учрашувда давлатимиз раҳбари ушбу мурожаатларни ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига янада кўп қулайлик яратишга қаратилган янги ечимларни илгари суриши кутилмоқда.
Давлатимиз раҳбари Янги Тошкентда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг