Бугун Президент Навоий вилоятига ташриф буюради

11:30 31 Октябр 2024 Сиёсат
227 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун, 31 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, сафар давомида йирик саноат объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ижтимоий соҳа ташкилотлари билан танишиш, янги лойиҳаларга старт бериш режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида давлат раҳбари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси устувор вазифаларни белгилаб беради.   

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?