Бугун «President Cup» якунига етади. Нодирбек Абдусатторов совриндор бўла оладими?

Бугун Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида ўтаётган нуфузли «President Cup» мусобақаси ўз якунига етади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 75 минг АҚШ долларини ташкил этади.
А гуруҳида сўнгги тур олдидан ҳиндистонлик гроссмейстер Ниҳал Сарин 7 очко билан якка пешқадам сифатида турнир жадвалининг биринчи поғонасини эгаллаб турибди. 8-турда у ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаровни мағлуб этиб, чемпионликка яқинлашди. Ниҳал Сарин учун сўнгги турдаги Нодирбек Абдусатторовга қарши учрашув ҳал қилувчи аҳамият касб этади, ундаги дуранг натижа ҳам унга чемпионликни таъминлаши мумкин.
Ўзбекистоннинг етакчи шахматчиси Нодирбек Абдусатторов эса кеча хитойлик Ху Мингуига қарши ўйинда ғалаба қозониб, очколарини 6 тага етказди. Бугун у Ниҳал Саринни мағлуб эта олса, чемпионлик учун катта имкониятга эга бўлади. Шунга қарамасдан, бунинг учун турнирдаги бошқа асосий рақиблар, жумладан, Ортиқ Ниғматов, Нилаш Саҳа ва Жавоҳир Синдаров иштирокидаги учрашувлар натижалари ҳам аҳамиятга эга бўлади.
Тўққизинчи тур олдидан 6 очкодан жамғарган ўйинчилар қаторида Нодирбек Абдусатторов, Ортиқ Ниғматов, Нилаш Саҳа, Жавоҳир Синдаров, Парҳам Мақсудлу, Шамсиддин Воҳидов ва Саидакбар Сайдалиев бор. Нодирбек Якуббоев эса 5,5 очко билан 9-поғонада жой олган. Турнир жадвалида ҳар бир очко ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда.
Кеча ўтказилган 8-турда Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Нилаш Саҳа билан дуранг ўйнади. Саидакбар Сайдалиев Пураник Абҳиманюни, Ортиқ Ниғматов Санкалп Гуптани мағлуб этди. Нодирбек Якуббоев эса Прранит Вуппаладан устун келди. Бугунги турдаги ҳар бир партия мухлисларни янада кескин лаҳзаларга гувоҳ қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг