Бугун «Пахтакор» ва «Бухоро» Ўзбекистон кубоги учун куч синашади
Бугун, 29 октябрь куни Профессионал футбол лигаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал ўйини бўлиб ўтади. Унда «Пахтакор» ва «Бухоро» жамоалари турнирнинг бош соврини учун майдонга чиқадилар. Бугун ушбу турнир ҳақидаги маълумотларни кўриб чиқамиз.
Ўзбекистон кубоги турнири Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини қабул қилиб олган йилдан бир йил ўтиб, ўтказилишни бошлаган. Бу йилгача мусобақа жами ҳисобда 32 марта ташкил этилган. Фақатгина 1999 йил маълум сабабларга кўра, турнир ўтказилмаган.
Ўзбекистон кубоги турнирида энг кўп ғолиб бўлган жамоа «Пахтакор» ҳисобланади. 2025 йилги финалнинг номинал мезбони шу пайтга қадар ушбу турнирда 13 марта бош совринни қўлга киритган.
«Бунёдкор» ва «Насаф» клублари ҳисобида эса 4 тадан чемпионлик соврини бор. «Навбаҳор» ва «Локомотив» жамоалари эса 3 мартадан Ўзбекистон кубогини боши узра юқорига кўтарган.
Шунингдек, «Нефтчи» клубида 2 та, «Дўстлик», ОКМК ва «Андижон» жамоаларида 1 тадан чемпионлик соврини бор.
Бу йилги финалчи «Бухоро» клуби ўз тарихида биринчи бор мусобақанинг финалида ўйнамоқда.
Мусобақанинг дастлабки ғолиби Наманганнинг «Навбаҳор« жамоаси ҳисобланади. «Лочинлар» 1992 йилги мусобақа финалида Фарғонанинг «Темирйўлчи Қўқон» клубини пенальтилар сериясига кўра мағлуб этишга муваффақ бўлган.
Турнирнинг бугунги кунгача сўнгги ғолиби эса «Андижон» клуби ҳисобланади. «Бургутлар» 2024 йили Фарғонада бўлиб ўтган мусобақа финалида «Навбаҳор» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг бош совринини қўлга киритган эдилар.
Андижон шаҳри мусобақа финалига мезбонлик қилаётган 9-шаҳар ҳисобланади. Бунгача финал баҳслари Тошкент, Самарқанд, Олмалиқ, Фарғона, Бухоро, Қарши, Жиззах ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтган эди.
Қўшимча маълумот сифатида, бугунги Ўзбекистон кубоги финали соат 18:30 да старт олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг