Бугун Ўзбекистонда 42 та янги қувват ва инфратузилма объектлари ишга туширилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президентимиз энергетика соҳасида эришилаётган катта ютуқ ва марраларда салоҳиятли инвесторлар ва ишончли шерикларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари юртимизга катта сармоя киритаётган ва энг илғор технологияларни олиб келаётган ҳамкор мамлакатларга самимий миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, Саудиянинг «ACWA Power», Туркиянинг «AKSA», «Cengiz Enerji», Амирликларнинг «Masdar», Хитойнинг «China Energy», «Datang», «Sinoma», «Poly», «CNTIC», «Eagle Rise», Франциянинг «EDF», «Voltalia», «Total Energies», Германиянинг «Siemens Energy» ва Қатарнинг «Nebras» компанияларига, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Ислом тараққиёт банки ва бошқа молия институтлари вакилларига чуқур ташаккур изҳор этилди.
Маросимда қарийб 11 миллиард долларлик 42 та янги қувват ва инфратузилма объектлари ишга туширилади, яна 21 та янги лойиҳа қурилишига старт берилади.
Хусусан, ҳудудларимизда жами 3 минг 500 мегаваттли 16 та қуёш, шамол, иссиқлик ва гидро станция фойдаланишга топширилади. Улар тўлиқ қувватда ишлай бошлагач, йилига 15 миллиард киловатт-соат электр генерация бўлади. Натижада келгуси йилда «яшил» энергия ишлаб чиқариш ҳажмини 23 миллиард киловатт-соатга етказилади.
«Эътибор беринг, бу – Ўзбекистон аҳолисининг йиллик электр энергия истеъмоли тўлиқ қопланади, деганидир», деди Президентимиз.
Энг муҳими, «тоза» энергия ҳисобига табиий газ сарфи салкам 7 миллиард куб метрга камаяди. Атмосферага 11 миллион тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинади.
1 минг 245 мегаваттли 10 та энергия сақлаш тизими ҳам ишга туширилмоқда. Бу энергия энг кўп истеъмол қилинадиган тиғиз вақтларда қўшимча 1,5 миллиард киловатт-соат электр энергиясини тармоққа узатиш имконини беради.
Фойдаланишга топширилаётган 11 та йирик подстанция ва 420 километр юқори кучланишли тармоқлар тизимнинг барқарор ишлашига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг