Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши баҳс олиб боради
Архив фото
2026 йил ўтказиладиган жаҳон чемпионати саралашининг «E» гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси бугун Туркманистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу терма жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда ҳамюртларимиз сафарда 1:3 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Мамлакатимизнинг бош жамоаси муддатидан олдин кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган. Ҳозирда терма жамоамизда 10 очко мавжуд.
Биз ўрин олган гуруҳда Туркманистондан ташқари Эрон ва Гонконг терма жамоалари ҳам бор.
11 июнда Сречко Катанец бошчилигидаги терма жамоамиз эронликларга қарши қарши майдонга чиқади. Катта эҳтимол билан ушбу ўйин гуруҳ етакчиси номини аниқлаб беради.
Ўзбекистон — Туркманистон ўйини Тошкент вақти билан 19:30да «Бунёдкор» стадионида бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг