Бугун Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпионига қарши дона суради
Маълумки, Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича анъанавий «Tata Steel Chess 2025» мусобақаси ўтказилмоқда.
Бугун, 24 январь куни мусобақанинг 6-тур учрашувлари ўтказилади.
Нуфузли турнирда ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишмоқда. Жумладан, «Masters» гуруҳида Нодирбек Абдусатторов, «Chellangers» гуруҳида эса Нодирбек Якуббоев совринли ўринлар учун баҳс олиб боришмоқда.
Бешинчи турдан сўнг Абдусатторов 3 ғалаба ва 2 дуранг билан 4 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадам бўлиб турибди.
«Chellangers» гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Якуббоев эса 2,5 очко билан 8-поғонада банд қилган.
Нодирбек Абдусатторов 6 тур доирасида бугунги кундаги асосий рақибларидан бири — амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу билан оқ доналарда баҳс олиб боради.
Бугунги баҳс олдидан Абдусатторов ҳисобида 4, Гукешда эса 3,5 очко бор. Жаҳон чемпиони қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаган.
Ҳамюртимиз Нодирбек Якуббоев 6-тур доирасида германиялик Фредерик Свенга қарши оқ доналарда баҳс олиб боради.
Ҳамюртларимиз иштирокидаги ҳар икки учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонлик 18 ёшли Гукеш Доммараджу шахмат тарихидаги энг ёш жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2024 йилнинг 12 декабрь куни жаҳон чемпионлиги учун курашда амалдаги чампион Дин Лиренни қора доналарда мағлуб қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг