Бугун Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган турнирда ғолиб аниқланади
Жорий йилнинг 22 июлидан бошлаб, ўзбек футболи ривожига катта ҳисса қўшган, Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган ёшлар ўртасидаги халқаро турнир ўз якунига етмоқда.
Ушбу мусобақада Ўзбекистон, Саудия Арабистони ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган терма жамоалари иштирок этди.

Турнирнинг очилиш учрашувида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон У-23 жамоаси саудиялик тенгқурларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. 25 июль куни ўтказилган навбатдаги ўйинда эса Япониянинг У-23 жамоаси Саудия Арабистонини йирик — 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Бугун мусобақа ғолиблиги учун Ўзбекистон ва Япония У-23 терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Ҳал қилувчи учрашув Тошкентдаги «ЖАР» стадионида соат 20:00 да бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг