Бугун Халқаро музейлар куни: ўтмишдан юз минг ҳикоя
Музейлар тарих тилсими. Намангандаги бундай хазинахона роппа-роса бир аср аввал-1920 йилда ташкил топган эди. Унинг экспонатлари бугунга келиб юз мингдан ошиб кетган. Ҳар бири ўз давридан ҳикоя сўзлайдиган буюм ва ашёлар орасида исломгача бўлган даврдан етиб келган қамиш тобутлардан тортиб, 600 минг аввал яшаган каркидоннинг бош суягигача бор. Умуман олганда музейнинг саккизта бўлимидан кўҳна ва навқирон Наманганнинг табиий бойликлари, ҳайвонот ва наботот дунёси намуналари, тарих, маданият, маънавият, санъат, иқтисодиёт ва аҳоли турмушига боғлиқ бир-биридан қимматли материаллар ўрин олган.

— Муассасамиз олис ва яқин тарихни мужассамлаштирган робита сифатида халқимизга муносиб хизмат қилмоқда, — дейди Наманган вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи директори ўринбосари Музаффар Каримов. — Бу ерда меҳнат қилаётган 80 кишилик аҳил жамоанинг 24 нафари илмий ходимлар бўлиб, ўз изланишлари билан экспонат ва муҳим маълумотлар базасини кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Маълумот учун, бир асрлик юбилейини қарши олишга астойдил ҳаракат қилаётган музейни таъмирлаш учун Наманган вилоят ҳокимлиги томонидан 1,8 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда тадбирлар режасига киритилган юмушлар ниҳоясига етказилмоқда.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг