Бугун ҳар бир депутат билимини, вакиллик органларидаги иш тажрибасини оширишини замоннинг ўзи тақозо этмоқда — Шарапат Отемисов
Республика Олий Мажлис Сенатининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳадаги ижобий ютуқлар, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш ва ҳудудлар даражасидаги масалалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида амалий учрашувлар ташкил этиш режасига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари Навоий вилоятида бўлиб турибди.
Депутатлар дастлаб Олий Мажлис Сенати аъзоси, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатлари иштирокидаги амалий учрашувда қатнашиб, ҳудуддаги маҳаллий Кенгашлар фаолияти бўйича Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши котибиятининг тақдимоти билан танишдилар.
Унда 2023 йил давомида халқ депутатлари Навоий вилояти маҳаллий Кенгашлари депутатлари фаолиятида эришилган ютуқлар, очиқлик ва шаффофлик йўлидаги амалий ишлар, амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар бўйича берган таклифлари ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссиялари, партия гуруҳлари ва котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таҳлилий маълумотлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
— 2023 йилнинг ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12 та ялпи мажлисида вилоят Кенгаши депутатларининг вилоят студиясидан иштирок этишди, — дейди Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши котибияти мудири Жамолиддин Ҳамроев. — Ушбу ялпи мажлисларда кўриб чиқилган 92 та қонун ва турли даражадаги ҳужжатлар ҳамда Олий Мажлис Сенати қўмиталари томонидан маҳаллий Кенгашларга киритилган 90 тадан ортиқ Қонун лойиҳалари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида тегишли масъуллар иштирокида муҳокамалар қилиниб, белгиланган тартибда таклиф ва фикр-мулоҳазалар тақдим этилди.

Шунингдек, 2023 йил давомида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 21 та сессияси маҳаллий телевидение ҳамда ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, унда 135 та турли мазмундаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.
Ушбу кўриб чиқилган масалалар дастлаб, Кенгаш доимий комиссияларининг сессияолди мажлисларида муҳокама қилиниб, тегишли соҳа масъулларининг ахборот ва ҳисоботлари тингланиб, таклиф ҳамда мулоҳазалари инобатга олинди.
Тақдимот учрашувида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишиб, ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
— Ўзаро тажриба алмашиш мамлакатимиздаги маҳаллий Кенгашларида фаолият олиб бораётган депутатлар Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда “Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда халқнинг чинакам “овозига” айланиши, маҳаллий Кенгашларнинг эса ҳақиқий назорат органи сифатида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг тўлиқ ҳаётга татбиқ этилишида ижро органлари ишининг самарадорлигини янада юксалтиришга имконият яратади, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Шарапат Отемисов. — Зеро, мақсад ва белгиланган марралар муштарак экан, бугун ҳар бир депутат ўзининг билимини, вакиллик органларидаги фаолият ишлаш тажрибасини оширишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда.
Амалий учрашувлар дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари вилоятдаги олий таълим муассасалари, маҳаллалар ва саноат корхоналарида бўлишиб, маҳаллий Кенгашларнинг ҳақиқий назорат органи бўлишига эришиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси юзасидан депутатлик назоратини йўлга қўйиш борасида халқ депутатлари Навоий вилояти маҳаллий Кенгашлари депутатларининг тажрибалари билан танишишди.
Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг