Бугун ҳамюртимиз Рамазон Темиров UFC турнирида навбатдаги жангини ўтказади

02:49 01 Март 2025 Спорт
2103 0

Бугун, 1 март куни супер енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темиров АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида «UFC Fight Night 253» турнирида навбатдаги жангини ўтказади. Ҳамюртимизга ушбу вазн тоифасида 12-ўринни эгаллаб турган америкалик Чарлес Жонсон рақиблик қилади.

28 февраль куни ҳар иккала жангчи вазн ўлчаш ҳамда «face to face» маросимида иштирок этди. Томонлар вазн меъёрини бажарди ва жанг ўз кучида қолди.

Маълумки, Рамазон Темиров ўзининг дебют жангини 12 октябрь куни «UFC Fight Night 244» турнири доирасида америкалик Сижей Вергарага қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонган эди.

Темировнинг бу галги рақиби 33 ёшли Чарлес Жонсон шу вақтга қадар ММА турнирларида 25 та жанг ўтказиб, 17 та ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. Охирги жангини 19 октябрь куни «UFC Fight Night 245» турнири доирасида хитойлик Су Мудаержига қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалабага эришган.

Маълумот учун, «UFC Fight Night 253» турнири 1 мартдан 2 мартга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан соат 02:00 да бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?