Бугун чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонига тўлов қилишнинг охирги куни

19:46 02 Ноябрь 2025 Жамият
245 0

Маълумки, 2025 йилнинг 2 ярмида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Талабгорлар инглиз, немис, араб, турк, испан, хитой, урду, пушту тилларидан имтиҳонга рўйхатдан ўтиш жараёни кеча, 1 ноябрь кунига қадар давом этди.

Тўлов қилиш бугун, 2 ноябрь (шу куни ҳам) амалга оширилади. Тест синовлари 15-16 ноябрь кунлари ўтказилади.

Чет тили имтиҳони учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади. Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?