Бугун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади

Бугун, 2025 йил 25 июнь куни Ўзбекистонда олий ва профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади. Таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда профессионал таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагида бўлган абитуриентлар учун бу сўнгги имконият ҳисобланади.
Маълум қилинишича, бугун соат 23:59 га қадар абитуриентлар «my.uzbmb.uz» платформаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шу билан бирга, тўлов амалга оширилган бўлса ҳам, маълумотларга ўзгартириш киритиш имкони мавжуд. Эслатиб ўтамиз, 26 июндан бошлаб тизим орқали маълумотларни таҳрирлаш имконияти бутунлай ёпилади.
Абитуриентларга рўйхатдан ўтишни охирги дақиқаларга қолдирмаслик тавсия этилмоқда. Айниқса, фанлар мажмуаси ва уларнинг кетма-кетлиги, таълим тили ҳамда тест топшириш ҳудуди танланаётганда хатоликларга йўл қўймаслик муҳимдир. Шунингдек, халқаро сертификатлари бор абитуриентлар уларни тизимга имкон қадар эртароқ юклаб қўйишлари зарур.
Тест синовлари учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ҳам талаб этилади. Имтиёзга эга бўлган абитуриентлар бундан мустасно. Киритилган барча маълумотлар ва тўлов ҳолатини эса шахсий кабинет орқали (қайд варақаси) текшириб чиқиш лозим.
Мутасаддилар абитуриентларга расмий саҳифалар орқали янгилик ва маълумотларни доимий кузатиб боришни тавсия этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг