Бу йил “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” ўтказилади
Ҳар қайси халқнинг азалий тарихи ва маданияти, энг аввало, унинг оғзаки ижоди фольклор санъатида, достон ва эпосларида мужассам топган бўлиб, улар миллатнинг ўзлигини англаш, унинг ўзига хос миллий қадриятлари ва анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда бебаҳо манба ҳисобланади.
Ўзбек миллий бахшичилик ва достончилик санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, уни кенг тарғиб қилиш мақсадида 2019 йилдан буён юртимизда “Халқаро бахшичилик санъати фестивали” ўтказилиб келинмоқда.
Фестиваль илк маротаба 2019 йилда Сурхондарё вилоятида ўтказилган, шунингдек, 2021 йилда Қорақалпоғистон Республикасида, 2023 йилда эса Сирдарё вилоятида ўтказилди.
Маълумот учун, ушбу халқаро фестиваль жорий йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг