Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган фуқаро қутқарилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудига сайр қилиш мақсадида борган фуқаролардан бири адашиб қолган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, кеча, 18 май куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Бурчмулла қишлоғи ҳудудидаги «Копир тош» тоғига икки нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида борган. Улардан бири йўлдан адашиб қолиши оқибатида тоғдан тушолмай қолган.
Мазкур ҳолат юзасидан ёрдам зарурлиги тўғрисида Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат келиб тушган. Ушбу хабарга асосан, Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар зудлик билан айтилган манзилга етиб борган.
Маълум бўлишича, адашиб қолган фуқаро денгиз сатҳидан тахминан 2 минг метр баландликдан топилган ҳамда ёнғин-қутқарув отряди ходимлари томонидан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, ушбу ҳолат натижасида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг