Бўстон тумани ҳокимининг икки ўринбосари пора билан ушланди

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, инвестициялар ҳамда қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул ўринбосарлар ўзаро тил бириктириб, туманда фаолият юритувчи фермер хўжалигининг 500 минг долларлик экспорт режасини сохта операциялар орқали ёпиб бериш эвазига 65 млн сўм пора талаб қилган.
Август ойида қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар аванс тариқасида 25 млн сўм олган. У қолган 40 млн сўмни ҳокимнинг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари орқали қабул қилиш жараёнида қўлга тушган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в, г» бандлари (бир гуруҳ мансабдор шахсларнинг олдиндан тил бириктирган ҳолда пора олиши) билан жиноят иши қўзғатилган ва улар қамоққа олинган.
Қайд этилишича, 2024 йил июль ойида ҳам Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 10 минг доллар пора билан ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг