"Навоийни ўқи, ўқи Бедилни, илмсиз бой бўлган эмас ҳеч инсон"
Боқибеғамга
Шукур қилолмасанг, завқланолмасанг,
Дунёга не учун келгансан ахир?!
Бир сен эмас, қара, тамоми банда
Ҳаёти гоҳ ширин,гоҳида тахир...
Ҳавас қилолмасанг, шавқланолмасанг,
Ғурурингга не деб берасан жавоб?
Мақсадинг йўқ эса-аҳволи тангсан,
Бировлар қўлини айларсан тавоф.
Илминг етишмаса, бўлмаса касбинг,
Эл-улус не фойда топади сендан?
Гадо бўлмаган-ку насабинг, наслинг,
Нега текинхўрсан туғилган кундан?
Шогирдинг бўлмаса, бўлмасанг ибрат,
Номингни айтгил, ким тилга олади?
Унутма, инсондан дунёда фақат
Эзгу иш, шогирду фарзанд қолади.
Дунё ўзгармоқда, сен-ўша-ўша,
Бир қара эврилган олам юзига:
Шаҳарга айланди қишлоғу гўша,
Меҳнатдан ризқ топар одам ўзига.
Қирғоқда ўтириб дилни овутма,
Ҳаёт дарёсига ургил ўзингни.
Ғафлат мудроғидан ҳаловат кутма,
Ҳайрат қамаштирсин майли, кўзингни.
Навоийни ўқи, ўқи Бедилни,
Илмсиз бой бўлган эмас ҳеч инсон.
Ахир Улуғбек ҳам шоҳлигиданмас,
Илмидан самога қўйган-ку нарвон.
Ризқинг заминдадир, осмонда эмас,
Янги Ўзбекистон — насиба кони.
Олам юртимизга қилмоқда ҳавас,
Тилларда ҳурматда ҳур Ватан номи.
Сарбонга ишонган карвон қудратли,
Карвонга суянган сарбон шавкатли.
Бошқача бўлиши мумкинмас, чунки
Бундай эл улуғвор бўлишга ҳақли.
Фармон ТОШЕВ
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг