Болгария Россия нефтини импорт қилишни тўхтатди
Иллюстратив фото
Болгария Россия нефтини сотиб олишни расман тўхтатди. Бу ҳақда “Novinite” агентлиги хабар бермоқда.
“Шу йилнинг 1 мартдан бошлаб қарор кучга кирди, унга кўра Болгария ёқилғи ишлаб чиқариш учун Россия нефтидан фойдаланиш ва импорт қилишни расман тўхтатди”, — дейилади манбада.
Аввалига мамлакат йил охиригача Россия нефтидан фойдаланиши режалаштирилган эди, бироқ Болгария парламентарийлари “давом этаётган геосиёсий кескинликлар фонида Россияни молиялашдан” қочишга уриниб, бу муддатни қисқартиришга қарор қилишди.
2022 йилда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг раҳбарлари Москва томонидан сотиладиган “қора олтин”га нисбатан қисман нефть эмбаргосини жорий этиш бўйича келишувга эришганди. Шу билан бирга, Болгарияга истисно тариқасида 2024 йилнинг охиригача денгиз орқали ташиладиган Россия нефтини қайта ишлашга рухсат берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг