Боксчи қизларимиздан тарихий натижа
Сербияда ташкил этилаётган бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтмоқда. Ортда қолган чорак финал баҳсларида 4 нафар ҳамюртимиз ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига сазовор бўлди.
Маълумки, бу босқичга етиб келган ҳар бир иштирокчи ўзи учун камида бронза медалини нақд қилади. Ўзбекистонлик боксчи қизлар ҳали ҳеч бир дунё биринчилигида 4 та медаль қўлга киритмаганини инобатга олсак, бу жамоамиз учун тарихий чемпионатга айланмоқда.
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Златислава Чуканова (Болгария) 5:2
-60 кг: Ситора Турдибекова - Виктория Графеева (Қозоғистон) 0:5
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Муния Тутире (Марокаш) 5:0
-81 кг: Соҳиба Рўзметова - Бусра Исилдар (Туркия) 0:5
-48 кг: Фарзона Фозилова - Анаханим Исмаилова (Озарбайжон) 5:0
-52 кг: Феруза Казакова - Имане Эл Аъзами (Марокаш) 5:0
-57 кг: Нигина Ўктамова - Андела Бранкович (Сербия) 0:5
-75 кг: Азиза Зокирова - Аофе Орюрки (Ирландия) 1:4
Бугун ярим финал босқичида рингга кўтариладиган ҳамюртларимиз ва уларнинг рақиблари билан танишинг:
-48 кг: Фарзона Фозилова - Юлия Чумгалакова (Россия)
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ху Меийи (Хитой)
-52 кг: Феруза Казакова - Панг Чол Ми (КХДР)
-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Албина Молдажанова (Россия).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг