Боксчи қизларимиз Сербиядаги жаҳон чемпионатини тарихий натижа билан якунлашди
Сербиянинг Ниш шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўз тарихида илк бор 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлди.
-66 кг. вазн тоифасининг финал жангида Навбаҳор Ҳамидова Олимпиада ва жаҳон чемпиони, туркиялик Бусеназ Сурменлига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шундай бўлса ҳам, у катталар ўртасидаги дунё биринчиликларининг финалида рингга кўтарилган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ҳамюртларимизни эслаб ўтамиз:
Кумуш медаль:
-66 кг.: Навбаҳор Ҳамидова
Бронза медаль:
-48 кг.: Фарзона Фозилова
-50 кг.: Сабина Бобоқулова
-52 кг.: Феруза Казакова.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг