Бойсунда ўқитувчи ўқувчини уриб, елкасини синдиргани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда ўқитувчи ўқувчини уриб, елкасини синдиргани тўғрисида хабарлар кенг тарқалди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, ҳолат Бойсун туманида содир этилган бўлиб, унда мактабга футболка кийиб борган ўқувчини ўқитувчи уриб, елкасини синдириб юборган.
«Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда воқеа тафсилотлари ўрганилиб, расмий маълумот берилади. Таълим муассасаларида болаларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги — бошқарма фаолиятининг доимий устувор йўналишидир», — дейилади бошқарма муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг