Бойсун туманида замонавий туризм маркази бунёд этилади
Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади.
Лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган ҳудудда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари яратилади. Хусусан, маданий туризм марказида йирик маданият маркази, амалий санъат ва ҳунармандчилик устахоналари, ўтовлар мажмуаси, ойнали айвонлар, автотураргоҳ ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилса, табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо шохобчалари, тиббий муассаса, вилла ҳамда эко боғлар жойлаштирилади. Тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, махсус майдонлар, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши кўзда тутилган.

Ҳар учала туризм марказлари тоғ-дор йўли орқали ўзаро боғланиб, пиёда сайр қилиш йўлаги, эркин тоғ веломаршрутлари ҳам ташкил этилади.
Лойиҳа 20 йил давомида 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган.
Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг