Боғотда пиллани қайта ишлаш корхонаси иш бошлади

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
Жорий йилда Хоразм вилояти Хива ва Шовот туманларида замонавий технологиялар билан жиҳозланган пиллани қайта ишлаш корхоналари ишга туширилган эди. Ушбу йўналишда навбатдаги янги корхона - “Bogʼot silk CO” МЧЖ Боғот туманида иш бошлади.
Корхона цехларига умумий қиймати 2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган ип йигириш линиялари ўрнатилди. Лойиҳанинг 2-босқичида эса қўшимча 350 минг доллар миқдорида сармоя киритилиб, ипак мато тўқиш, бўяш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш линиялари ишга туширилади. Натижада корхонада 180 та доимий ва 6400 та мавсумий иш ўрни яратилади. Мавсум давомида етиштирилган пилла хомашёси корхонанинг ўзида тўлиқ қайта ишланиб, йилига 1,3 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.
Янги корхона иш бошлаши натижасида туманда пиллачиликда тўлиқ циклни, яъни хомашёни етиштиришдан тортиб, тайёр экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган занжирни ўз ичига олган пиллачилик кластери шаклланди. Энг муҳими, қишлоқ аёллари, ёшлар учун янги иш ўринлари, даромад манбаи яратилди. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ушбу корхона пиллани чуқур қайта ишлаб, қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар тайёрлаш орқали вилоятнинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Одилбек Одамбоев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Сардобанинг сири нимада?
- Тошкентда «Иқтисодиёт ва бизнес бошқаруви соҳаларида илғор тадқиқотлар» мавзусидаги халқаро илмий симпозиум ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг