Боғчага кетган 2 яшар қизча ариққа чўкиб ҳалок бўлди

21:40 31 Май 2025 Жамият
293 0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 2 ёшли қиз боғча яқинидаги ариққа чўкиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатувида хабар берилди.

Лавҳада қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 20 май куни Қамаши туманидаги хусусий боғчалардан бирида содир бўлган.

Боғча ходими берган кўрсатмага кўра, болаларнинг ярми ухлатиш учун хонага олиб кирилган, бошқалари ҳовлида қолган. Улардан бири назоратсиз қолгани сабабли кўчага чиқиб, боғча атрофидаги ариққа тушиб кетган.

Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов қизчанинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси ҳамда мазкур воқеа содир бўлган хусусий боғча ходимларининг ҳаракатига қонуний баҳо бериш учун идоравий хизмат текшируви тайинланганини маълум қилган.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда терговга қадар суриштирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер