Боғча ва мактаблардаги коррупция ҳолатлари кескин камайгани қайд этилди

Иллюстратив фото
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилиши боғча ва мактаблардаги 10 дан зиёд хизматлар рақамлашгани ҳисобига соҳада коррупция кескин камайгани қайд этилди.

Шу билан бирга, мактабларга ўқувчиларни қабул қилиш, боғча тарбияланувчилари давомати ҳалигача рақамли платформага тўлиқ ўтмаганига эътибор қаратилди.
Масалан, микроҳудудлар аниқ белгиланмагани учун 144 та тумандаги 8 мингта мактабда ўқувчилар эскича тартибда қабул қилинмоқда, боғчаларда ходимлар табели қоғозда юритиляпти.
Мутасаддиларга йил якунигача 144 та тумандаги мактабларнинг микроҳудудини аниқ белгилаш топширилди. Кейинги ўқув йилигача мактаб ва боғчалардаги барча хизматлар тўлиқ рақамли форматга ўтиши шартлиги қайд этилди.
Кеча Президент ёш авлодни тарбиялашнинг ягона концепцияси билан танишди.
Эндиликда ёш тоифалари бўйича миллий тарбия модели яратилади. Бу орқали болалар замонавий компетенцияга эга мутахассис бўлиш билан бирга миллий қадриятларга содиқ инсон бўлиб тарбияланади.
Бунинг илк қадами сифатида янги ўқув йилидан барча боғча, мактаб ва олийгоҳларда ҳар душанба «Келажак соати» дарслари ўтилмоқда.
Умуминсоний, миллий қадриятлар, ватанпарварлик ғояси, Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни ўзгариб бораётган замон шароитида технология асри болаларига чуқурроқ, замонавий усулларда етказиш кераклиги айтилди.
Шу боис, Болалар контентини ривожлантириш маркази Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти олимлари билан биргаликда қизиқарли видеороликлар ишлаб чиқади.
Яратилган контент «Миллий тарбия» платформасига доимий равишда жойлаштирилади, телеканалларда ёритиб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг