Боғча ва мактабларда гимнастика бўйича дастурлар жорий қилинади
Фото: Иллюстратив cурат
«Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–449-сон, 23.12.2022 й.) қабул қилинди
Қарор билан гимнастика спорт турларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан:
боғчаларда «Гимнастикага илк қадам» дастури;
мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган «Болалар учун гимнастика» дастури жорий қилинади.
Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида замонавий моддий-техника ва ўқув-машқ базасига эга бўлган ҳудудий Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади.
Мазкур Гимнастика марказлари юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
Гимнастика марказлари ўқувчиларининг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.
Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.
Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш мумкин бўлади.
Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида гимнастика бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари 2 бараварга оширилади.
2023 йил 1 январдан анъанавий тарзда гимнастика спорт турлари бўйича Ўзбекистонда қуйидаги мусобақалар ўтказилади:
гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Президент кубоги;
бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида «Ёрқин юлдузча» ва катталар ўртасида “Grand Prix Uzbekistan” халқаро турнири;
спорт гимнастикаси бўйича «Духоба йўл» халқаро турнири;
трамполин бўйича «Самодан баланд» халқаро турнири;
халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган “Gymnastics Day” бутун Ўзбекистон оммавий форуми;
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Халқ таълими вазири кубоги»;
гимнастика спорт турлари бўйича Халқаро гимнастика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ва республика) чемпионатлар ва кубоклар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг