Бобур Омонов – икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони!
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган XVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш дастурида қатнашган ҳамюртимиз Бобур Омонов 14.32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди.
Эътиборлиси, вакилимиз ушбу натижаси орқали ўзи томонидан 2021 йил Токиода ўрнатилган Паралимпия ўйинлари рекордини ҳам янгилади.
Маълумот учун, Бобур Омонов бундан аввал «Токио-2020» ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритганди.
Унинг энг яқин таъқибчиси германиялик Каппел 13,74 метр натижа қайд этди. Шу тариқа ўзбекистонлик спортчи иккинчи бор Олимпиада чемпионлигини қўлга киритди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг