БМТнинг 11 нафар ходими Яманда асирга олинди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 11 ходими Ямандаги ҳусийлар ҳаракати томонидан ҳибсга олинган. Ташкилот ҳусийлардан зудлик ўз ходимларини озод қилишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррикнинг таъкидлашича, уларнинг хавфсиз ва шартсиз озод этилишини таъминлаш учун барча мавжуд имкониятлар ишга солинади.
Ҳусийлар ўзларини Эрон бошчилигида Исроил, АҚШ ва Ғарбга қаратилган "қаршилик ўқи"нинг бир қисми деб билишади. Улар Ғазо секторидаги фаластинликларни қўллаб-қувватлаб, Қизил денгизда тижорий юк ташиш кемаларини нишонга олишган. Бу эса АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан жавоб ҳаво ҳужумларига олиб келганди.
Хабарларга кўра, БМТдан ташқари ҳам бошқа халқаро ташкилотларнинг бир неча ходимлари ҳам ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, БМТ ходимларининг уйлари ва идораларида ўтказилган рейдлар чоғида ҳусийлар уларнинг телефон ва компютерларини олиб қўйишган.
Яман пойтахти Сана ва шимоли-ғарбий минтақани назорат қилувчи ҳусийлар амалда ҳукуматни бошқаради. Улар иқтисодий қийинчиликлар ва АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан давом этаётган ҳаво ҳужумларига дуч келмоқда. Ушбу қийинчиликларга қарамай, ҳусийлар назоратни ўрнатишда, ноқонуний солиқ йиғишда давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг