БМТ Покистондан 1,3 миллион афғон қочқинини мажбуран чиқаришни тўхтатишни сўради
Фото: БМТ
БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссарлиги (UNHCR) Покистон ҳукуматини мамлакатда рўйхатдан ўтган 1,3 миллион афғон қочқинини мажбуран ватанга чиқаришни тўхтатишга чақирди.
«Покистон қарийб 40 йилдан буён қочқинларни қабул қилиб келаётганини эътироф этамиз ва бу учун миннатдорчилик билдирамиз. Бироқ, PoR (Proof of Registration) карталарига эга шахслар йиллар давомида расмий равишда қочқин сифатида тан олинган. Уларни мажбуран ватанга қайтариш халқаро қонунчиликдаги «қайтармаслик принципи»ни бузади», — дейилади UNHCR баёнотида.
Ташкилот афғон аёллари ва қизлари тақдиридан ташвиш билдирди. Уларнинг ҳуқуқлари Афғонистонда жиддий хавф остида экани таъкидланди. Шунингдек, бошқа заиф қатламлар ҳам хавф остида қолиши мумкинлиги қайд этилди.
«Покистон ҳукумати ҳар қандай қайтишни фақат ихтиёрий, хавфсиз ва инсоний шароитда амалга оширилишини таъминлаши керак», — дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Покистон ҳукумати 2025 йил 1 cентябрдан бошлаб 1,3 миллион афғон қочқинини депортация қилишни бошлашини эълон қилган эди. Бунга сабаб — уларнинг рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи PoR карталари 2024 йил 30 июнь куни амалдан чиққан ва бу ҳолатда улар ноқонуний мигрантларга айланган.
Расмий маълумотларга кўра, 2023 йил сентябридан буён Покистондан Афғонистонга 800 мингдан ортиқ мигрант қайтган. Уларнинг 527 мингдан ортиғи ҳукумат томонидан мажбуран чиқарилган, қолганлари эса мамлакатни ихтиёрий тарк этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг