БМТ Халқаро судига янги раис сайланди

Юдзи Ивасава БМТ Халқаро судининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда суднинг «Х» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди.
Ивасава 2018 йил 22 июндан бери БМТ Халқаро судининг аъзоси ҳисобланиб, бугунга қадар Токио университетида халқаро ҳуқуқ профессори ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмита раиси лавозимларида ишлаб келган.
БМТ Халқаро судининг аввалги раиси Наваф Салом Ливан бош вазири лавозимига тайинлангани сабабли истеъфога чиққан. Аслида, унинг суд раиси сифатидаги ваколати 2027 йил 5 февралгача давом этиши керак эди.
Таъкидлаш жоиз, суд Ивасавани Наваф Саломнинг тугаши керак бўлган ваколат муддати ўрнида фаолият олиб боришини белгилаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг