Биткоин ўз тарихидаги энг юқори нархига чиқди. Бунга Трамп «айбдор» эканлиги айтилмоқда
Биткоин ўз тарихидаги энг юқори нархни янгилаб, 85 минг АҚШ долларидан ошди. Ушбу кўрсаткич йил охиригача 100 минг АҚШ долларлик чегарага атиги 17,6 фоиз қолгани ва йил охиригача бу маррага эришиши мумкинлигини англатади. Бу ҳақда «CoinTelegraph» нашри хабар берди.
Таҳлилчиларга кўра, ушбу криптовалюта нархи ўсишда давом этади. Собиқ ва 2025 йилнинг бошида АҚШ раҳбарлигига келадиган президент Дональд Трампнинг сайловдаги ғалабаси инвесторлар орасида янги ишонч тўлқинини уйғотгани айтилмоқда.
Трампнинг қайта сайланиши билан рискли активларга, жумладан Биткоин каби криптовалюталарга талаб ўсди. «Bitget Research» бош таҳлилчиси Раян Ли АҚШ сайловининг натижалари Биткоинни 100 минг АҚШ доллардан оширишига сабаб бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Дериватив бозоридаги ўзгарувчанлик ва фючерс бозоридаги очиқ фоизларнинг кўрсаткичи «Биткоин»нинг юқори волатиллик билан ҳаракатланишига ишора қилмоқда. Бу ҳолат «stablecoin»лар капитализацияси ошиши билан бирга, бозорга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Трампнинг президентлик даврига қайтиши криптовалюта сектори учун ижобий омил бўлиши мумкин. Янги Конгресс крипто саноатига қулайроқ бўлган қонунларни жорий қилиш имкониятига эга бўлади. «Coinbase» бош директори Браян Армстронг Республикачилар назоратидаги Сенатни «энг про-крипто Конгресс» деб атади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ватан ва виждон
- Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди
- Алишер Усмонов янги лавозимга сайланди
- Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи очилди
- Бош прокуратура музейига ноёб экспонатлар киритилди
- Ўзбек полвонлари кураш бўйича Жаҳон чемпионатида 72 та медаль билан биринчи ўринни эгаллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг