Биринчи турдаёқ «Челси» ва «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги. АПЛнинг 2024-2025 йилги мавсуми тақвими эълон қилинди
Архив сурат
Англия Премьер Лигаси (АПЛ) расмий сайтида Англия чемпионатининг 2024-2025 йилги мавсумининг учун тақвими эълон қилинди.
Унга кўра, янги мавсум 16 август куни «Манчестер Юнайтед» — «Фулҳэм» учрашуви билан бошланади. Сўнгги тур 2025 йил 25 май кунига режалаштирилган.
Англия чемпионатининг 2024—2025 йилги мавсумининг биринчи тур тақвими билан танишинг:
17 август, шанба:
«Ипсвич» — «Ливерпуль»;
«Арсенал» — «Вулверхэмптон»;
«Нюкасл Юнайтед» — «Саутгемптон»;
«Ноттингем Форест» — «Борнмут»;
«Вест Хэм» — «Астон Вилла».
18 август, якшанба:
«Брентфорд» — «Кристал Пэлас»;
«Челси» — «Манчестер Сити».
19 август, душанба:
«Лестер» — «Тоттенхэм»
Биринчи турнинг марказий баҳси Лондонда «Челси» ва «Манчестер Сити» ўртасида бўлиб ўтса, «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» Премьер Лига дебютантларига қарши баҳс билан турнирни бошлаб олади.
Маълумот учун, Англия Премьер Лигасининг амалдаги ғолиби «Манчестер Сити» ҳисобланади. «Шаҳарликлар» кетма-кет учинчи марта чемпионликни қўлга киритиб, лига рекордини ўрнатди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг