Бир ойда гиёҳвандлик билан боғлиқ 161 та ҳолат фош этилди
Республикамизда 20 ноябрдан 20 декабргача “Хавфсиз ва соғлом юрт” деб номланган кенг кўламли профилактик тадбирлар ўтказилди. Ушбу ташаббус аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркотик моддалар таҳдидидан асраш, жамиятда соғлом муҳитни мустаҳкамлашга қаратилди. Шу доирада Андижон вилоятида ҳам ички ишлар органлари томонидан тадбирлар пухта режа асосида ташкил этилди ва амалий натижаларга эришилди.

—Тадбирлар жараёнида тезкор-қидирув хизмати томонидан жиноий фаолиятга уриниш билан боғлиқ 161 та ҳолат фош этилди, — дейди Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати бошлиғи, капитан Шерзодбек Нуриддинов. — Уларнинг натижасида қарийб 14,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 10 минг 154 дона психотроп ва кучли таъсир этувчи дори воситалари муомаладан чиқарилди.

Гиёҳвандлик бугунги кунда инсониятга қарши қаратилган энг хавфли офатлардан бирига айланиб, кўп ҳолларда унинг оқибати ҳаётнинг фожиали якунланишига олиб келмоқда. Шунинг учун бундай иллатга қарши кураш ҳар бир фуқаронинг нафақат сергак бўлишини, балки фаол позицияда туришини ҳам талаб этади. “Хавфсиз ва соғлом юрт” доирасида амалга оширилган ишлар шу маънода муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар фақат бир ойлик тадбирлар билан чекланиб қолмасдан, йил давомида ва ҳар куни изчил равишда давом этиши зарур.
Саминжон ҲУСАНОВ, ”Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг