Бир йилга кечиктирилган футбол бўйича Европа чемпионати манзиллари ўзгармади

Маълумки, ушбу нуфузли турнир шу йил 12 июндан 12 июлга қадар кўҳна қитъадаги 12 та шаҳарда бўлиб ўтиши керак эди. Аммо коронавирус пандемияси сабаб УЕФА томонидан 17 март куни мазкур мусобақа бир йилга кечиктирилган эди. Энди у ўша-ўша 12 шаҳарда фақат келгуси йилнинг 11 июнидан 11 июлига қадар ташкил этилади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.
Беллашувларга Санкт-Петербург, Лондон, Мюнхен, Баку, Рим, Бухарест, Дублин, Копенгаген, Бильбао, Глазго, Будапешт ва Амстердам шаҳарлари мезбонлик қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг