Бир дақиқада ҳам ғалаба голини уриб, ҳам қизил карточка олиш мумкинми?
Кеча, 23 сентябрь куни Англия кубогининг 3-босқичидан ўрин олган баҳсда “Ливерпуль“ ўз майдонида “Саутгемптон“ни қабул қилди.
Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг 43-дақиқасида Александр Исак ўйиндаги ҳисобни очди. 76-дақиқада меҳмонлар футболчиси Ши Чарльз ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиндаги энг қизиқ воқеа эса 86-дақиқада юз берди. Айнан шу вақт ўйинга захирадан қўшилган “Ливерпуль“ ҳужумчиси Юго Экитике дастлаб жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди. Кейин эса голни либосини ечган ҳолда мухлислар олдида нишонлади.

Футбол қоидаларига кўра, майдонда либосини ечган футболчи сариқ карточка билан жазоланади. Экитикега нисбатан ҳам шундай жазо қўлланилди. Афсуски, бу футболчига ушбу ўйинда кўрсатилган иккинчи сариқ карточка эди. Шу сабаб ғалаба голини киритган футболчи майдондан четлатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг