Билимли инсонлар ҳар соҳада ўз ўрнини топади — Зулфия Мўминова
“Маърифат” тарғиботчиларининг Навоийга сафари давом этмоқда. Улар “Ёшлар ойлиги” доирасида вилоят бўйлаб турли маърифий тадбирлар ташкил этишмоқда.
Хусусан, Ғозғон шаҳрида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Маърифат соати” бўлиб ўтди. Унда таниқли шоира Зулфия Мўминова шаҳар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
“Юртимизда шаҳарлар кўп. Лекин Ғозғон ўзининг мармардек гўзаллиги билан ажралиб туради.Бу шаҳарга келган киши борки, киноларга тушиб қолгандек тасаввур қилади. Бу маданиятга ҳам боғлиқ, менимча. Сабаби шаҳарда кам таъминланган оила йўқ экан. Хорижга ишлаш учун кетганлар ҳам йўқ. Бу халқнинг билимли, маърифатли эканлигидан ҳам далолат.
Зеро, билимли инсонлар ҳар соҳада ўз ўрнини топади, атрофдагиларга намуна бўлади. Худди Ғозғон бошқа шаҳарларга намуна бўлаётганидек”, деди шоира.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг