BILD бош муҳаррири: Украиналиклар уруш давом этишига ишонмоқда
Сўнгги 10 кун ичида Украина масаласи бўйича Аляска ва Вашингтонда учрашувлар бўлиб ўтди. Шундан сўнг BILD бош муҳаррири Пол Ронзхаймер Россия–Украина уруши борасида тўртта асосий сценарийни илгари сурди.
Уруш давом этиши. Украина расмийлари Россия томонидан жиддий музокараларга тайёрлик кўринмаётганини таъкидламоқда. Украина президенти маслаҳатчиси: «Биз Россиянинг музокараларга ҳозирлигини кўрмадик», — деди. Европа ҳукуматлари инсайдерлари ҳам уруш узоқ давом этиши мумкинлигини қайд этмоқда.
Трамп тинчликка эришиши мумкинми? Бу борада катта шубҳалар бор. Чунки Москва ҳалигача АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташаббусларига розилик билдиргани йўқ. ЕИ дипломатларидан бири: «Россия қандай бўлмасин, ҳатто йиллар давом этса ҳам Донбассни қўлга киритишни истайди», — деди. Украина Қуролли кучлари Донбассдаги Россия ғалабаси фақат кўп йиллик жанглар ва катта йўқотишлар эвазига эришилиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Санкциялар орқали босим. Трамп бир неча бор Россияга нисбатан қаттиқроқ санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилган, айниқса нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик қилаётган мамлакатларга иккинчи даражали чекловларни қўллаш ҳақида гапирган. Бу, эҳтимол, Кремлга зарба бериши мумкин, аммо АҚШ иқтисодиёти учун ҳам оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлиги сабабли Оқ уй ҳали якуний қарор қабул қилмаган. Европа кузатувчилари Трамп таҳдидларини жиддий қабул қилмаяпти, уларнинг фикрича, агар санкциялар ҳақиқатан ҳам амалга оширилса, Путин Зеленский билан учрашувдан бош тортгандаёқ жорий этилган бўларди.
Қурол-аслаҳа етказиб бериш. Агар Москва ўз йўналишидан қайтмаса, АҚШ Украинага янги қуроллар беришни бошлаши мумкин. Сиёсатшунос Клаудиянинг таъкидлашича: «Ғарб қанотли ракеталарни Украинага бериб, Россияга: сиз сулҳга рози бўлмасангиз, заводларингиз ишдан чиқаверади, деб айтиши мумкин».
Украина ҳам ўз кучига таянаётганини кўрсатмоқда. Президент Владимир Зеленский мамлакат яқинда янги «Фламинго» ракета тизимини ишлаб чиқишга киришганини маълум қилди. Унга кўра, 3000 км масофага учиш имкониятига эга ракета шу йил охирида ёки келаси йил бошидан оммавий ишлаб чиқарила бошлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг