Билаги кучга тўлган ёшлар юрт шаънини кўтармоқда
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Бугун сурхондарёликларнинг кайфияти аъло, руҳи тетик, эртанги кунга ишончи баланд. Вилоятнинг барча ҳудудларда Мустақиллик байрамига бағишланган маънавий-маърифий анжуманлар, «Уч авлод учрашув»лари, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, фестиваллар, сайиллар, маданият ва спорт тадбирлари, атоқли илм-фан намояндалари, таниқли спортчилар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Термиз шаҳридаги муҳташам «Санъат саройи» мажмуасининг «Алпомиш» амфитеатрида байрамни муносиб нишонлаш учун воҳалик ишлаб чиқариш илғорлари, нуронийлар, хорижлик меҳмонлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлишди.
Байрам дастурини вилоят ҳокими У. Қосимов очиб, истиқлол халқимиз учун буюк неъмат бўлиши билан бирга, бизни юксак мақсадлар йўлида бирлаштириб турадиган муқаддас тушунча эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг саҳнага ёш ижрочилар, болалар санъат мактаби тарбияланувчилари, миллий фольклор усталари, маҳаллий ҳамда мамлакатнинг таниқли санъаткорлари чиқди.
— Ўттиз уч йил илгари туғилган гўдак бугун дунёни забт этмоқда, билаги кучга тўлган, ақл-идроки расо ўғил-қизларимиз юрагида ўти билан майдонга чиқиб, юрт шаънини кўкларга кўтармоқда, — дейди Бойсун туманидаги «Ўрмончи» маҳалла фуқаролар йиғини раиси, «Дўстлик» ордени соҳиби Тохир Нормуродов. — Спорт соҳасида жаҳон чемпионлари, илм соҳасида етук олимларимиз кўп. Яқинда Парижда ўтказилган ёзги Олимпиада мусобақаларида мамлакатимиз байроғини баланд кўтарган, ўзбек мадҳиясини дунё бўйлаб жаранг сочтирган спортчиларимиз ўн учинчи ўрин билан якунлаб, мана-ман деб кўкрагини муштлаганларнинг бошини эгиб, юртимизга шараф олиб келди. Улар орасида воҳамиз ёшлари ҳам борлигидан фахрланамиз.
Мустақиллик шундай бебаҳо неъматки, унинг қадрини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Истиқлол берган имкониятлар оддий одамлар турмушида ҳам ўз аксини кўрсатмоқда.

— Маҳалламиз кўчаларида қад ростлаётган иморатларни кўрган кўзлар қувнайди, — дейди «Шуҳрат» медали соҳиби Миркомил Тоғаев. — Кимдир янги уй қуряпти, айримлар замонавий таъмирламоқда, тўйлар қиляпти, қўша-қўша машина харид қиляпти. Бу аҳолининг турмуши обод, ҳаёти фаровонлигидан, албатта. Буларнинг бари истиқлол шарофати, Янги Ўзбекистон бераётган янги имкониятлар меваси. Бугун томорқа чин маънода даромад манбаига айланди. Маҳалламизда томорқадан унумли фойдаланиб, катта даромад топаётганлар жуда кўп. Эришаётганларимиз томорқа ортидан ҳам десам бўлади. Айниқса, томорқа ер эгалари қадр топаётгани ҳам қувонарли. Яқинда Президентимиз Фармонига кўра, «Шуҳрат» медали билан тақдирланганим бунинг исботидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг