Бешариқда 2,1 миллиард сўмлик газ ўғирлаган ота-бола қўлга тушди
Бешариқ туманида 2,1 млрд сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, Фарғона вилояти Бешариқ туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида туманнинг «Бой» МФЙда жойлашган фуқаро Б. Д. га қарашли умумий овқатланиш масканида хатлов ўтказилган.
Аниқланишича, истеъмолчи яширин тармоқ тортиб, газ сўргич мослама орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 1 миллиард 430 миллион сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Шунингдек, юқорида келтирилган манзилнинг қарама-қарши томонида жойлашган фуқаро Б. Д.нинг фарзандига қарашли бўлган овқатланиш масканида ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётгани маълум бўлиб, 678 миллион 386 минг сўмлик зарар ҳисоб-китоб қилинган.
Ҳозирда ҳолатларга оид барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг