«Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларига старт берилди
Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларининг 2025 йилги мавсуми очилишига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу маросимда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ. Тўхтаев, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ш. Рўзиев, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи С. Бобоев ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, спорт, таълим муассасалари мутахассислари, мураббийлар, ёшлар ва спортчилар иштирок этишди.

Тадбирда жорий йилда «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларига республика миқёсида ёшларнинг 60 фоизини қамраб олиш режалаштирилгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шу йилнинг март ноябрь ойларида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўғил ва қиз болалар ўртасида стритбол, воркоут, шахмат, шашка, енгил атлетика, футбол, мини-футбол, стол тенниси, армрестлинг, гимнастрада, волейбол, кураш ва бошқа спорт турлари бўйича 5 босқичдан иборат мусобақалар ўтказилиши маълум қилинди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг